• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 27 декабря 2024

Оқ ва йўл-йўл кунгабоқар уруғларини экспорт қилишга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Ҳукумат қарори билан 2022 йил июнь ойида кунгабоқар уруғи экспортига жорий этилган чекловлар бекор қилинди.

386
0
argo.uz

Вазирлар Маҳкамасининг "Кунгабоқар уруғини етиштирувчиларнинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2024 йил 20 декабрдан бошлаб ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча хўжалик юритувчи субъектларга кунгабоқар уруғларини Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

Ҳужжат кунгабоқарнинг йўл-йўл уруғларига (ТИФ ТН коди 1206 00 910 0) ва оқ рангли уруғларига (ТИФ ТН коди 1206 00 990 0) нисбатан татбиқ этилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил июнь ойида президент қарори билан ички бозорда нархларни барқарорлаштириш мақсадида ўсимлик ва кунгабоқар ёғи экспорти вақтинча тақиқланган эди.

386
0