• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 декабря 2024

"Tashkent City" ичидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади — харита

Байрам тадбирларига ташриф буюриш истагида бўлган фуқаролар ер ости автотураргоҳларига ўз автомашиналарини сақлаши мумкин.

289
0
Андижон вилояти ҳокимлиги

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган "Tashkent City" боғида ўтказилиши режалаштирилган янги йил байрами тадбирлари муносабати билан 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 10 январь кунига қадар боғи ичида жумладан Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан ҳайдовчилардан ёндош кўчалардан ҳаракатланишлари сўралади.

Шунингдек "Tashkent City" боғида ўтказилаётган байрам тадбирларига ташриф буюриш истагида бўлган фуқаролар Ислом Каримов кўчаси орқали СҚБ ва Асака банклари ерости автотурарҳоҳларига, Фурқат кўчаси орқали "Boulevard" аҳоли турар жой комплексининг ер ости тураргоҳига, Ботир Зокиров ва Заргар кўчалари орқали Tashkent City Mall кўнгил очар савдо мажмуасининг ер ости автотураргоҳига ўз автомашиналарини сақлаши мумкин.

289
0