• 11 795 сум
    -25.52
  • 13 686 сум
    1.12
  • 139 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 795 сум
    -25.52
  • 13 686 сум
    1.12
  • 139 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 25 декабря 2024

Шавкат Мирзиёев Россияга етиб борди — фото

Ўзбекистон раҳбарини "Пулково" халқаро аэропортида Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

695
0
president.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди.

"Пулково" халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Санкт-Петербург губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Сўнг давлат раҳбари губернатор ҳамроҳлигида Исаакий майдонида пиёда сайр қилди.

Ташриф доирасида Ўзбекистон етакчиси 25-26 декабрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви ҳамда Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.

695
0