• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 14 декабря 2024

Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки пулларни тайёрлаган шахслар ушланди

Улар 60 млн сўм қалбаки пулларни 20 млн сўмга сотган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинган.

241
0
Департамент

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.А. фуқаро Ж.Х.га 200 минг сўмлик купюрадаги жами 300 дона 60 млн сўм қалбаки пулларни 20 млн сўмга сотган вақтида ушланди.

Шунингдек, унинг “Monza” автомашинасидан 4 дона қалбаки купюра ҳамда 200 минг сўмлик миллий валюта сурати туширилган 89 дона А4 форматдаги қоғозлар, чизғич, қайчи ва канцелярия пичоғи ҳамда фуқаролар Д.Т. ва Ж.З.дан компьютер ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

241
0