• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 12 декабря 2024

Бухорода ноқонуний тарзда криптовалюта орқали $3 млн ишлаган ўсмир ушланди

Унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

491
0
Видеодан кадр

Бухоро вилояти Жондор туманида яшовчи 17 ёшли ўсмир белгиланган тартибда лицензия олмасдан жами 34 млрд сўмга тенг бўлган крипто-активларини олиш, ўтказиш ва айирбошлаш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.

Бухоро вилояти ИИБ тезкор-қидирув хизмати киберхавфсизлик ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда криптовалюталарнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 278-8-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

491
0