• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 5 декабря 2024

Тошкент вилоятидаги ишлаб чиқариш корхонасида портлаш содир бўлди: қурбон бор

Воқеа содир бўлган вақтда вафот этган инсондан ташқари 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

577
0
ФВВ

Бугун, 5 декабрь куни соат 07:46 атрофида Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани "Ким Пен Хва" МФЙ Қутб Юлдузи кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш корхонаси маъмурий-хўжалик биносида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин содир бўлмаган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, чақнаш оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган ва 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Воқеа жойига ФВВ генерал-майор А.Х. Қўлдошев етиб борган ва унинг раҳбарлигида вазият оқибатлари бартараф этилмоқда.

Шунингдек, ҳодиса жойига вилоят мутасадди раҳбар ходимлари етиб борган. Айни вақтда ФВВнинг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойида амалий ҳаракатларни олиб бормоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

577
0