• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 28 ноября 2024

Қашқадарёда сохта ИИО ходими ушланди — видео

У Ички ишлар формасини кийиб, ўзини катта лейтенант сифатида кўрсатиб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келган.

236
0

Маълум қилинишича, ИИВ Шахсий хавфсизилик бош бошқармаси ва Қашқадарё вилояти бош бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбир давомида Ички ишлар органларининг хизмат кийимини кийган ҳолда ўзини ИИО ходими деб таништириб, фуқароларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс аниқланди.

Ушбу шахс катта лейтенант унвони билан фуқароларни алдаб, уларнинг ишончига кирган.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг февраль ойида Ғузор ва Қамаши туманида яшовчи фуқароларни алдаб, ҳар бирининг номига 11 млн сўмдан жами 22 млн сўмлик кредит ва бошқа моддий бойликларни расмийлаштирган. Сўнгра ушбу пулларни қўлга киритиб, ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Ушбу сохта ходимнинг шахсига аниқлик киритилиб, процессуал тартибда ушланган. Холислар иштирокида унинг уйидан ИИОнинг кийимлари ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда "сохта ходим"га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилган.


236
0