• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 27 ноября 2024

Фарғонада ИИБ ходимлари ва фуқаролар жанжаллашди — видео

Ҳолат сабаблари юзасидан расмий муносабат билдирилди.

529
0

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 21 ноябрь куни Фурқат туманудаги Истиқлол кўчасидаги савдо дўконлари олдига тадбиркор камералар ўрнатмоқчи бўлган. Ушбу жараёнда фуқаролар Ф.Р. (аёл) , Д.Ю., У.М. ҳамда вояга етмаган А.А. қаршилик қилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан қилинган мурожаат асосида, туман ИИБ профилактика инспекторлари ҳодиса жойига етиб бориб, фуқароларни тинчлантиришга ҳаракат қилган. Бироқ ушбу фуқаролар жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан жанжал кўтарган.

Аниқланишича, улар ИИБ ходимларининг қонуний талабини бажармай, фаол қаршилик кўрсатиб, куч ишлатган. Бундан ташқари, ходимларнинг хизмат кийимига зарар етказган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


529
0