• 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 798 сум
    -15.29
  • 13 740 сум
    20
  • 138 сум
    1.29
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Назначения 24 ноября 2024

ИИВ тизимида 3 нафар юқори лавозимли амалдор лавозимидан озод этилди

ИИВ Тезкор-қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати бошлиғи, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи лавозимидан озод этилди.

1049
0
UzNews.uz

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ИИВ Тезкор-қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати бошлиғи полковник Ахроржон Ҳалимжонович Атхамов ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Дониёр Бахтиёрович Тошхўжаев ишдан олинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор-қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи подполковник Тимур Акрамович Собиров лавозимидан озод этилди.

Кадрлардаги ўзгаришларнинг сабаблари ҳозирча расман эълон қилинмаган.

1049
0