• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 22 ноября 2024

Тўрт нафар фуқарони $12 минг эвазига ишлаш учун Буюк Британияга юбормоқчи бўлган шахс ушланди

У ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни ишга юборишни ва бунинг учун керакли ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтган.

183
0
t.me/xavfsizlik_uz

Ҳуққни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ноқонуний миграцияга қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилди. Унда Наманган вилоятининг Косонсой шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган У.С. Самарқандда яшовчи 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали уларни Буюк Британия давлатига ишлаш учун юбориш ва бунинг учун зарур бўладиган ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда виза олишда ёрдам беришини айтиб, эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боримоқда.

183
0