• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 15 ноября 2024

"Қарши аэропорти” да 116 дона қадимий тангаларни Москвага яширинча олиб кетаётган шахс ушланди

Мазкур тангаларнинг ишлаб чиқарилганлигига 50 йилдан ошган бўлиб, Бухоро амирлиги даврида зарб этилганлари ҳам бор.

277
0

“Қарши аэропорти” чегара божхона пости орқали “Қарши-Москва” йўналишидаги HY-9623-сонли авиарейс билан учиб кетишни мақсад қилган фуқаро Х.Х. “яшил йўлак” орқали ҳаракатланиб келаётганида, ёнидаги қўл ва юк сумкалари рентген аппаратида божхона назоратидан ўтказилган. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.

Йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган, қадимий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган, ишлаб чиқарилганлигига 50 йилдан ошган жами 116 дона, металдан тайёрланган қадимий тангаларни республикадан яширин тарзда олиб чиқаётган вақтда тўхтатиб қолинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан маъмурий иш юритилиб, суд органларига юборилган.

Ушлаб қолинган қадимий тангалар “Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи”га топширилган.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг тегишли хулосасига кўра, тангалар орасида Бухоро амирлиги даврида зарб этилган тангалар ҳам мавжудлиги қайд этилган.

277
0