• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 14 ноября 2024

Самарқандда автобус вояга етмаган пиёдани уриб юборди

Мактаб яқинида йўлни ўнг томонидан чап томонга кесиб ўтаётган пиёда воқеа жойида вафот этди.

332
0
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабарига кўра, 2024 йил 14 ноябрь куни соат тахминан 08:00 ларда Самарқанд шаҳар “Камолиддин Беҳзод” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасида ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли жамоат транспортини бошқариб бориб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида, пиёда воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.С.га нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

332
0