• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 6 ноября 2024

Тошкентда шоир Мансур Жумаев осилган ҳолатда топилди

Ҳолат юзасидан UzNеws.uz'нинг сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

1341
0

Куни кеча Мансур Жумаев 2024 йилнинг 5 ноябрь куни Тошкентдаги ëзувчилар уюшмаси берган ўз уйида¸ ўзи ижод қиладиган хонада осилган холатда топилганлиги хақидаги хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан UzNеws.uz'нинг сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 5 ноябрь тахминан соат 07:30 атрофида фуқаро Мансур Жумаев ўз яшаш уйида ўзини осиб вафот этган. Ушбу ҳолатни аниқлаган турмуш ўртоғи тез тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Ҳолатга нисбатан бирламчи ташхисга кўра, у "бўйин соҳасида странгуляцион чизиғи мавжуд, юрак қон томир нафас етишмовчилиги" оқибатида вафот этган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

1341
0