• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 6 ноября 2024

Хоразмда Савдо-саноат палатаси бошқармаси шаҳар бўлими бошлиғи 10 млн. сўм пора билан ушланди

У фуқарога банкнинг кредит тарихини ўчиртириб, ушбу банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилган.

250
0
Видеодан кадр

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунбузилиши ҳолатига чек қўйилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Савдо-саноат палатаси Хоразм вилояти бошқармасининг шаҳар бўлими бошлиғи оилавий корхонанинг мавжуд кредит қарздорлигини тижорат банкнинг "Марказлаштирилган кредит тарихи" ахборот маркази базасидан ўчиртириб, ушбу банкдан 100 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилган.

У олдиндан келишилган пулдан 10 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Мазкур мансабдор шахс муқаддам судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

250
0