• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Погода 1 ноября 2024

Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +25 даражагача кўтарилади

Синоптиклар дам олиш кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

362
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади.

2 ноябрь куни кечаси ва куннинг биринчи ярмида Тошкент вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.

Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни +22...+25 даража илиқ бўлади. Шарқий йўналишдаги шамол тезлиги соатига 7-12 м/с эсади.

Пойтахтда 1-3 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари +8...+10 даража илиқ, кундузи бугун ва эртага +19...+21 даража илиқ, 3 ноябрь якшанба куни +23...+25 даража илиқ бўлади.

362
0