• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 19 октября 2024

Тошкентда Nexia-3 ва Spark иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

Икки нафар ҳайдовчи ва бир нафар йўловчига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага ётқизилган.

476
0
Тошкент шаҳар ИИББ/ЙҲХБ

Кеча Тошкентда Nexia-3 ва Spark автомашиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумот берди.

Жорий йилнинг 19 октябрь куни соат 00:30 атрофида Чилонзор тумани Муқимий-Чилонзор кўчалари чорраҳасида ҳайдовчи 2001 йилда туғилган А.Ж. бошқарувида бўлган Nexia-3 ва  ҳайдовчи 1998 йилда туғилган А.К. бошқарувида бўлган Spark  автомашиналари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Nexia-3 ҳайдовчиси ва йўловчиси 2001 йилда туғилган Т.Б. ҳамда Spark ҳайдовчисига биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

476
0