• 12 980 сум
    44.89
  • 14 607 сум
    239.37
  • 162 сум
    1.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 980 сум
    44.89
  • 14 607 сум
    239.37
  • 162 сум
    1.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 17 октября 2024

Тошкент ва Самарқандда 5 млрд сўмдан ортиқ газни ўғирлаган заправка аниқланди

Ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

120
0

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда "B." МЧЖ раҳбари Т.А. ва бошқалар МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган газ ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказилиб, жами 1,5 млн куб метр. табиий газни ўғирлаб, давлат ва жамият манфаатларига 2,7 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Шу каби, Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан "Ўзэнергоинспекция" ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда "M.G." МЧЖ раҳбари С.Р. Пастдарғом туманидаги автомобилларга газ тўлдириш шохобчасида ўрнатилган электр ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзгартириб, тижорат мақсадида 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

120
0