• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 17 октября 2024

Самарқандда 153 мингдан зиёд пиротехника воситалари ва салютларни олиб ўтаётган шахс ушланди (видео)

Ушбу фуқаро қиймати 150 млн сўмдан ортиқ пиротехника воситаларини Фарғонадан олиб келаётган бўлган.

174
0

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Жумладан, "Фарғона-Самарқанд" йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситаси "Манас" ЙПХ масканида тўхтатилиб, автотранспорт воситасининг юкхонаси кўздан кечирилган. Оқибатда ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган 5 турдаги жами 153 минг донадан зиёд пиротехника воситалари ва салютлар борлиги аниқланган.

Ҳозирда вақтинча сақловга олинган пиротехника воситаларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 150 млн сўмдан ортиқни ташкил қилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

174
0