• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 октября 2024

Қашқадарёдаги "заправка"да чақнаш содир бўлди — видео

Ёнғинни ўчириш учун 4 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган.

394
0

Бугун, 7 октябрь куни соат 15:45да Қарши тумани “Дашт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Қарши” автомобиль йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида “Камаз-512” русумли автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.

Натижада 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган. Ёнғин соат 16:45 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида шаҳобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.

"Тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда",- дейилади хабарда.

394
0