Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 7 октября 2024

Тошкентдаги туманлардан бирида электр энергияси 4 кунга ўчирилади

Юқори кучланишли электр қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.

786
0

Маълум қилинишича, "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ томонидан Тошкент шаҳри истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш режалаштирилган. Шу мақсадда жорий йилнинг 7-10 октябрь кунлари юқори кучланишли электр қурилмаларида мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Бу ҳақда "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ Матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, "Қорасарой", "Аҳил", "Гулзор", "Иброҳим ота" ҳамда "Элпарвар" МФЙларида соат 08:00 дан 17:00 оралиғида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.

"Тошкент шаҳар электр тармоқлари" МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди",- дейилади хабарда.

786
0