• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 4 октября 2024

Тошкентда 100 минг дона тиббиёт этил спиртини сотаётган шахслар ушланди

Фуқаролар Фарғонадан олиб келинган ушбу спиртни $8300 га пулламоқчи бўлган.

293
0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. 

Тезкор тадбир давомида спирт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган О.В. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Фарғона вилоятидан олиб келинган жами 100 минг дона тиббиёт этил спиртини фуқаро Я.И.га 8 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

293
0