• 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 315 сум
    60.44
  • 14 579 сум
    62.98
  • 148 сум
    0.37
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 3 октября 2024

Сурхондарёда онасини болта билан ўлдирган ўғил қамалди

У онасидан спиртли ичимлик учун пул сўраган ва улар ўртасида жанжал юзага келган.

486
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, 1987 йилда туғилган ўғил онасидан спиртли ичимлик истеъмол қилиш учун пул сўрайди. Натижада улар ўртасида жанжал келиб чиққан.

Иш ҳужжатларида айтилишича, судланувчи маст ҳолатда уйига келиб, онаси билан жанжаллашади ва мудҳиш жиноятга қўл уради.

Мазкур ҳолат юзасидан суд иши ЖИБ Денов тумани судида кўриб чиқилди. Бу ҳақда "Миллар" дастури хабар қилди.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми "в", "ж" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

486
0