• 12 858 сум
    -58.95
  • 14 505 сум
    44.59
  • 160 сум
    -0.43
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 858 сум
    -58.95
  • 14 505 сум
    44.59
  • 160 сум
    -0.43
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 30 сентября 2024

Хусусий мактаб очаётган тадбиркорларга 20 миллиард сўмгача кредит ажратилади

Шавкат Мирзиёев таълим соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича келгуси йилда амалга ошириладиган янги чора-тадбирларни маълум қилди.

263
0
president.uz

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқотида янги йилдан бошлаб, хусусий секторда ўқувчи ўринларини кўпайтириш учун мактаб очадиган тадбиркорларга 20 миллиард сўмгача кредит ажратилиши маълум қилинди.

Кредит фоизининг асосий ставкадан 1,5 баробар ошган қисми (7 фоизи) бюджетдан қопланади.

Шунингдек, янги қуриладиган хусусий мактаб бинолари учун коммунал харажатларнинг 50 фоизи 5 йил муддатгача бюджетдан тўлаб берилади.

Шу билан бирга, тадбиркорлар ўз ҳисобидан мактаб қурса, унга кетган харажатлар фойда солиғидан икки йил давомида тенг улушларда чегириб ташланади.

263
0