• 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 108 сум
    -52.75
  • 14 169 сум
    -9.44
  • 149 сум
    -4.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 сентября 2024

Ўзбекистонда касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар техникумларга айлантирилади

Мамлакатда техникумлар тармоғи ташкил этилади, улар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказилади.

774
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев 24 сентябрь куни профессионал таълимни ривожлантириш ва миллий малака тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Ҳозирги вақтда профессионал таълим тизими уч турдаги муассасалардан иборат: 333 та касб-ҳунар мактаби, 227 та техникум ва 112 та коллеж.

Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар қувватидан самарасиз фойдаланилаётгани, шу боис мамлакатимизда техникумлар тармоғи ташкил этилиши, 600 та шундай муассаса очилиши айтилди.

Оптималлаштириш натижасида таълим муассасасининг бўш турган биноси мактабга айлантирилади. 42 мингта янги ўқувчи ўрни яратилади.

Бундан ташқари, собиқ коллеж ва касб-ҳунар мактаблари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ўтказилади.

774
0