• 12 768 сум
    -62.87
  • 14 400 сум
    -142.76
  • 163 сум
    1.56
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 768 сум
    -62.87
  • 14 400 сум
    -142.76
  • 163 сум
    1.56
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Погода 23 сентября 2024

Ушбу ҳафтада Ўзбекистонда ёғингарчилик кузатилади

Синоптиклар ушбу ҳафтада кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

305
0
UzNews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, ушбу ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 24-25 сентябрь кунлари Қорақалпоғистонда ва 25 сентябрда Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида республика ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан бироз салқин ва нисбатан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда.26-27 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида 26 сентябрда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 24-25 сентябрда шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 сентябрда республиканинг баъзи жойларида 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат 26 сентябрда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.Ҳарорат асосан кечалари +14... +17 даража, кундуз кунлари 23-25 сентябрда +28... +31 даража,  26-27 сентябрда +24... +27 даража бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади,  25-26 сентябрда 10-12 м/с гача кучайиши мумкин.

305
0