• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 21 сентября 2024

МАГАТЭ Ўзбекистон учун онкология соҳасида мутахассислар тайёрлайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Австрияда МАГАТЭ билан тегишли келишувни имзолади.

21 сентября 2024
206
0
ССВ

Тошкент шаҳрида янгидан барпо этилган Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази учун мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича Вена шаҳрида Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлиги (МАГАТЭ) билан келишув имзоланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

"Ушбу лойиҳа онкологик касалликларни диагностика қилиш ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, пировардида Ўзбекистонда онкология хизматининг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Биз икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрмиз", — деди Р.Гросси.

Таъкидланишича, Ўзбекистон раҳбари шу йил август ойида марказда яратилган қулайлик ва имкониятлар билан танишиш чоғида ходимларни ўқитиш, муассасада самарали бошқарувни йўлга қўйиш топшриғини берган эди. Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши ана шу вазифалар ижросига қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Учрашув якунида А.Худаяров МАГАТЭ бош директорини Ўзбекистонда ядровий тиббиёт соҳасида эришилган ютуқлар билан яқиндан танишиш учун Ўзбекистонга таклиф қилди.

21 сентября 2024
206
0