• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 сентября 2024

Тошкентда “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил этилади

Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Битирувчиларга диплом билан Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат берилади.

18 сентября 2024
288
0
Меҳнат вазирлиги

Шу вақтгача Германияда тиббиёт соҳасида ишлаш истагида бўлган ўзбекистонликлар ушбу давлатга боргач, 6-8 ой вақтини мослашиш учун сарфлаган. Янги лойиҳага кўра бундай бўлмайди. Ўзбекистоннинг ўзида касб ва тилга мақсадли ўқитилади. Бу ҳақда Самарқандда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Германиянинг "Globogate Concept AG" концерни ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномасида белгилаб қўйилди.

“Даволаш бўйича Европадаги иккинчи йирик Университет клиникаси Аахен билан биргаликда Тошкентдаги Абу Али Ибн Сино номидаги 1-Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил қилинади. Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Муҳими, улар диплом олиш билан бир қаторда Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификатни ҳам қўлга киритади”, - деди "Globogate Concept AG" концерни бош директори Санг Ву Пай.

Шартномада фуқароларимизнинг ҳуқуқлари икки давлат қонунлари билан ҳимоя қилиниши белгилаб қўйилган.

18 сентября 2024
288
0