• 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 910 сум
    -14.77
  • 14 661 сум
    40.1
  • 160 сум
    -0.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 28 декабря 2020

Ўзбекистон аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 73 фоизга етди

Қайд этилишича, жорий йилда мазкур соҳада ўсиш суръати 2,2 фоизни ташкил қилган.

770
0
UzNews.uz

2020 йил давомида республиканинг 1,2 миллион аҳолиси илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳақда айни дақиқаларда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтаётган “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти раҳбарияти ва мутасадди ходимлари иштирокидаги матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Маълум қилинишича, жорий йилда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида ҳудудлардаги 1,2 млн нафардан зиёд аҳоли илк бор ичимлик суви билан таъминланган.

2020 йил якуни бўйича республика аҳолисининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70,8 фоиздан 73,0 фоизга етказилди.

770
0