• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 сентября 2024

Тошкентда 3 нафар фарзанднинг онаси поезд уриб кетиши натижасида вафот этди

Тошкент шаҳридаги Салар — Нурҳаёт темирйўл бекати оралиғида поезд аёлнинг ортидан келиб уриб кетган.

599
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳридаги темир йўл ҳудудида 1988 йилда туғилган аёл поезд уриб кетиши натижасида вафот этди. Бу ҳақда Миллар кўрсатувида хабар берилди.

Ушбу бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 23 август куни соат 02:00 атрофида содир бўлган. Тошкент шаҳридаги Салар — Нурҳаёт темирйўл бекати оралиғида поезд аёлнинг орқасидан келиб уриб кетгани аниқланган. Воқеа жойига етиб келган тез ёрдам ва ИИО ходимлари томонидан жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага олиб кетилган.

Аёл шифохонада жарроҳлик амалиётига олинган ва бир неча кун у ерда даволанган. Аёлга кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан у шифохонада ҳаётдан кўз юмган.

599
0