• 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 821 сум
    14.21
  • 13 419 сум
    -11.03
  • 140 сум
    0.58
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 3 сентября 2024

Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов вафот этди

Ўзбекистон, Туркманистон ва Қорақалпоғистон Республикаси халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов 84 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

950
0

 Бобомурод Ҳамдамов ўзбек миллий қўшиқчилик санъатининг ривожланишида салмоқли ҳисса қўшиб, бир нечта ўлмас асарлар яратди ва томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Айниқса унинг "Султон Жалолиддин", "Ким экан", "Девона",  "Галдиму",  "Қўрқдим" каби қўшиқлари кенг оммалашиб, халқ қалбида муносиб ўрин эгаллади.

Бобомурод Ҳамдамов буюк ҳофиз Комилжон Отаниёзовнинг муносиб издоши эди. Унинг қўшиқлари ва ижоди ўзбек санъатининг "олтин фонди"га киритилган бўлиб, ёрқин хотираси мухлислар қалбида мангу яшайди.

950
0