• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 29 августа 2024

Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалигида ёнғин содир бўлди

Ёнғинни бартараф этиш учун 30 нафар ёнғин қутқарув экипажлари воқеа содир бўлган жойга жалб қилинган.

322
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 29 август куни соат 00:35 атрофида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ўрмон эр майдонларида ёнғин содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан ФВВ маълумот берди.

Ёнғин содир бўлган жойга 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари, 30 нафар қутқарувчи ҳамда Бурчмулло ўрмон хўжалигидан 20 нафар ходим жалб қилинган.

Маълум бўлишича, ёнғин Бўстонлиқ тумани “Маърифат” МФЙ, Бурчмулло ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда 1,5 гектар майдонда қуруқ ўт ва шоҳ-шабба ёнган.

Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

322
0