• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 27 августа 2024

Тошкент метросининг вагонларидан бирида ойна синди — видео

Бунга йўловчиларнинг ойнани эҳтиётсизлик билан очиши сабаб бўлган.

462
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда метро вагонларидан бирининг кичик ойнаси сингани ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан "Тошкент метрополитени” ДУК Матбуот хизмати ўрганиш ишларини олиб борди.

Маълум қилинишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 4 июль санасида содир этилган. Метро вагонининг тирқичи йўловчилар томонидан эҳтиётсиз ҳаракат билан очилган ва натижада тирқич синиб кетган. Ушбу ҳолатдан поезд машинисти хабар топгач, белгиланган йўриқномага асосан ҳаракат таркиби электродепога олиб кирилган ва ушбу камчилик бартараф этилган.

"Йўловчилардан метро хизматидан фойдаланиш вақтида эҳтиёткор бўлишларини ҳамда метро мулкига зарар етказмасликларини сўраймиз",- дейилади хабарда.

462
0