• 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 712 сум
    35.36
  • 14 928 сум
    52.94
  • 163 сум
    1.61
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 августа 2024

Ота-она қарамоғисиз қолган Ўзбекистонлик болалар Россиядан ватанга қайтарилди

Бир гуруҳ болалар Россиянинг Бош консуллиги ва ваколатли органлари кўмагида Ўзбекистонга олиб кетилди.

360
0
t.me/Kabuljanov_Yusup

Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик болалар Сибир ва Узоқ Шарқ округидан Ўзбекистонга қайтарилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консули Қобулжон Юсупов.

Унга кўра, Новосибирск аэропортида Россиянинг Новосибирск, Иркутск каби шаҳарларидан ота-она қарамоғисиз қолган бир неча ойликдан 14 ёшгача бўлган бир гуруҳ болалар Россиянинг Бош консуллиги ва ваколатли органлари кўмагида Ўзбекистонга олиб кетилди.

Вояга етмаган ўзбекистонликлар катталар ҳамроҳлигида ўз ватанларига олиб кетилган.

Эслатиб ўтамиз, Бош консуллик Россия томонидан зарур ҳужжатларни тезкорлик билан олиш учун барча алоқалари ва максимал имкониятларини ишга солган ва болаларни иссиқ овқат билан таъминлаган.

Ҳозирда турли сабабларга кўра ота-онаси уларнинг тарбияси билан шуғуллана олмаган саккиз нафар бола Ўзбекистонга қайтди.

360
0