• 12 980 сум
    44.89
  • 14 607 сум
    239.37
  • 162 сум
    1.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 980 сум
    44.89
  • 14 607 сум
    239.37
  • 162 сум
    1.16
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 8 августа 2024

Тошкент халқаро аэропортида 40 та iPhone ва тиллаларни яшириб ўтишга уринган шахс ушланди

У “Дубай-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келиб, 605 млн сўмлик маҳсулотларни олиб ўтмоқчи бўлган.

150
0

Жорий йилнинг 7 август куни соат тахминан 19:40 атрофида “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан “Дубай-Тошкент” йўналиши бўйича учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг йўл сумкалари тегишли тартибда текширилган. Бу ҳақда “Тошкент-Аэро” ИБК Ахборот хизмати хабар қилди. 

Юклар ичида божхона назоратига белгиланган тартибда тақдим этилмаган жами 40 дона ўз ишлаб чиқариш қадоғига ва аксессуарларига эга бўлган iPhone 15 pro max, iPhone 15 pro, iPhone 15 plus ҳамда Iphone 11  русумли уяли алоқа воситалари, шунингдек,  171.57 грамм сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмлари аниқланди. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

150
0