• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Происшествия 6 августа 2024

Тошкентда 14 ёшли бола 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этди

Марҳум 2-гуруҳ ногирони бўлганлиги, шунингдек, ақли заифлиги сабабли руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган.

1545
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 4 август куни Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаб келаётган, 2009 йилда туғилган вояга етмаган Х.С. яшаш хонадонининг 5-қават деразасидан ўз эҳтиётсизлиги оқибатида ерга тушиб кетган.

Х.С. тез тиббий ёрдам автоуловида РШТЁИМга олиб келинган ҳамда унга кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этганлиги аниқланган. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Бундан ташқари, марҳум Х.С. 2-гуруҳ ногирони бўлганлиги, шунингдек, ақли заифлиги сабабли руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда, Сергели туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

1545
0