• 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 840 сум
    6.22
  • 13 569 сум
    -8.26
  • 140 сум
    0.63
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 30 июля 2024

Париж-2024: Бугун Ўзбекистон ОТЖ Олимпиададаги сўнгги учрашувини ўтказади

Ўзбекистон ОТЖ Доминикан Республикасига қарши учрашувда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, мусобақа билан хайрлашади.

788
0
Ўзбекистон МОҚ

Бугун, 30 июль куни Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ "С" гуруҳидаги сўнгги 3-тур учрашувини ўтказади.

Ушбу босқичда Ўзбекистон ОТЖ Доминикан Республикаси олимпия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ ўз гуруҳидаги аввалги турда, Миср ОТЖга қарши майдонга тушиб, кичик 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб гуруҳ босқичида қолиб кетган эди.

788
0