• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 29 июля 2024

Сурхондарёда Ўрта Осиё чўл тошбақасига нос чектирганлар жаримага тортилди

Фуқаролар ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасини юритиш учун маҳалласидаги даштликдан тошбақани ушлаб, унга мажбурлаб нос чектирган.

310
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда икки нафар фуқаро Ўрта Осиё чўл тошбақасига мажбурий равишда нос чектиргани акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. 

Ўрганиш давомида мазкур ҳолатни Денов тумани "Янгикуч" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар Ҳ.Н. ва М.Н. жорий йилнинг апрель ойи бошларида содир этгани аниқланган. 

Суҳбатда улар ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасини юритиш учун маҳалласидаги даштликдан тошбақани ушлаб, нос чектиргани маълум бўлган. 

Мазкур ҳолат юзасидан икки нафар фуқаронинг ҳар бирига нисбатан МЖтКнинг 111-моддасига асосан, БҲМнинг 3 баробари – 1 млн 20 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

310
0