• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Криминал 26 июля 2024

Андижонда қарийб 9 млрд сўм бўлган табиий газдан ноқонуний фойдаланган 2 та АГТКШ аниқланди

АГТКШлардаги газ ҳисоблагичнинг камера қисмидаги ички деталлар давлат стандартлари талабларига номувофиқлиги ҳолати аниқланган.

260
0
t.me/Energoinspeksiya

“Ўзэнергоинспекция” Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан газ таъминоти корхонаси билан ҳамкорликда Андижон вилоятида ўтказилаётган назорат тадбирларида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Хусусан, Жалақудуқ туманида фаолият юритувчи “Ж.М.С.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси газ ҳисоблагичининг камера қисмидаги ички деталлар давлат стандартлари талабларига номувофиқлиги ҳолати аниқланиб, таъминот корхонаси жами 4 млрд 78 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Қорасув шаҳрида жойлашган “Ш.Г.А.В.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаси газ ҳисоблагичининг камера қисмидаги ички деталлар давлат стандартлари талабларига номувофиқлиги ҳолати аниқланиб, таъминот корхонаси жами 4 млрд 843 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

260
0