• 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 634 сум
    -18.98
  • 14 821 сум
    -0.76
  • 162 сум
    0.48
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 июля 2024

Фарғонадаги кийим бозорда бозорқўм ва тадбиркорлар ўртасида жанжал содир бўлди — видео

Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

557
0
Фарғона Миллий гвардия

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тарқалган "Фарғона шаҳар савдо мажмуаси"да (халқ тилида кийим бозорида) бозорком билан тадбиркорлар ўртасида низо келиб чиққани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси Матбуот хизмати маълумот берди. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 24 июль куни соат 13:30 лар атрофида содир бўлган. Бозор маъмурияти билан тадбиркор ўртасида тузилган шартномага кўра, тадбиркорлар ўзига белгилаб берилган ҳудуд ва дўконларда савдо қилиши кўрсатиб ўтилган. Шундай бўлсада, кўплаб тадбиркорлар бозор ички йўлакларигача товарларини чиқариб сотиш ҳолатлари аниқланган. Бозор маъмурияти фавқулодда келиб чиқиши мумкин бўлган ҳолатлар олдини олиб тушунтириш ишларини бошлаганда тадбиркорлар ўртасида ўзаро тушунмовчилик юзага келган.

"Мазкур ҳолат юзасидан ҳеч ким ҳеч қандай тан жароҳати олмаган. Мазкур вазиятнинг ҳар бир ҳолати бўйича белгиланган тартибда маъмурий ишлар олиб борилмоқда.

Айни дамда Миллий гвардия ходимлари бозор ҳудудида белгиланган тартибга кўра хизмат фаолиятини олиб бормоқда. Шу билан бирга савдогарларга ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари махсус техник автотранспорт машиналари йўлаклари очилди", - дейилади хабарда.

557
0