• 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 893 сум
    34.76
  • 14 512 сум
    6.98
  • 160 сум
    0.63
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 25 июля 2024

Ўзбекистонлик альпинистлар илк марта Ўзбекистоннинг энг баланд нуқтасига кўтарилди — фото

Алпинистлар Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилиб, мамлакат байроғини ўрнатишди.

216
0
ЎзА

Тарихда биринчи бор ўзбек альпинистлари Ўзбекистоннинг энг юқори нуқтаси – Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, чўққига кўтарилиш тажрибали альпинистлар томонидан кўп ойлик тайёргарлик ва бир ҳафталик экспедиция натижасида амалга оширилган.

Тоққа кўтарилиш шимоли-ғарбий томондан амалга оширилиб, у мураккаблиги жиҳатидан 4 "А" тоифага эга. Мамлакат байроғи билан бирга чўққига кўтарилган альпинистлар ушбу воқеани президент Шавкат Мирзиёевнинг таваллуд кунига бағишлаган.

"Альпинистлар мамлакатда содир бўлаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва ижобий ўзгаришларни акс эттиришини назарда тутган ҳолда ушбу чўққига “Янги Ўзбекистон” номини беришни таклиф қилди", - дейилади хабарда.

216
0