• 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 208 сум
    32.74
  • 14 116 сум
    52.46
  • 155 сум
    0.71
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 24 июля 2024

Париж-2024: Ўзбекистон ОТЖ Олимпиададаги дебют ўйинида мағлубиятга учради

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испания терма жамоасига кичик ҳисобда мағлуб бўлди.

561
0
ЎФА

Бугун, 24 июль куни Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари доирасида Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ мусобақадаги ўзининг дебют учрашувини ўтказди. Қизиқарли кечган учрашувда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Испания ОТЖга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг 28-дақиқасида Марк Пубиль ҳисобни очган бўлса 45+3-дақиқада Элдор Шомуродов пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва ўртадаги ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 6-дақиқасида испаниялик футболчи Серхио Гомес Ўзбекистон ОТЖ дарвозасини ишғол қилиб ҳисобни 1:2 кўринишига келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ "С" гуруҳидаги иккинчи ўйинни 27 июль куни Миср ОТЖга қарши ўтказади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

561
0