• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 22 июля 2024

Тошкент вилоятида "Майнинг ферма" ташкил этган шахслар ушланди

Улар давлат ва жамият манфаатларига 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказганлиги аниқланган.

308
0
Департамент

Тошкент вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "Гулистон" МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи Қ.Т. ўз уйида 8 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаганлиги аниқланди. У қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 1,2 млрд сўм зарар етказганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Шу каби, Департаментнинг Юқоричирчиқ туман бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ш. "Султонравот" МФЙ ҳудудидаги турар-жой биносида "ArtMiner S9" русумли майнинг қурилмасини ўрнатиб, қонунга хилоф равишда майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиб, давлат ва жамият манфаатларига 50,7 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

308
0