• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 19 июля 2024

Қорақалпоғистонда боғча болаларини олиб кетаётган машина ЙТҲга учради — видео

Туман ҳокимлиги ҳодисага изоҳ берди.

162
0
Видеодан кадр

2024 йил 16 июль куни Беруний туманида ичида оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари бўлган автомашина йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар вояга етмаган болалар тан жароҳати олган ва туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

"Ҳозирда болаларнинг умумий аҳволи яхши. Автомашина ичида бўлган барча болалар чуқурлаштирилган  тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларда тан жароҳатлари аниқланмагач, уйларига рухсат берилди", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Қорақалпоғистонда боғча тарбияланувчилари иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.

162
0