• 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 254 сум
    -30.89
  • 14 516 сум
    1.49
  • 148 сум
    -0.73
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 июля 2024

Тошкентда туман ҳокимлиги томонидан қурилган бекат 2 кун ўтиб қулаб тушди

Ҳолат тафсилотлари маълум қилинди.

588
0

Жорий йилнинг 17 июль куни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган «Ғалабанинг 40 йиллиги» бекати қулаб тушган. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу бекат туман ҳокимлиги томонидан 15 июль куни қурилган. Ҳодисага унинг устунлари яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган.

«Юқоридаги ҳолат оқибатида ҳеч бир фуқаро ва йўловчига зарар етмаган бўлиб, ҳозирда масъул ходимлар томонидан бекатни қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, 2- ва 5-автобус саройи тасарруфида бўлган мазкур бекатда 11 дан ортиқ автобус йўналиши ҳаракатланади.

588
0