• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 18 июля 2024

Қирғиз Республикаси президенти Ўзбекистонга келди

Садир Жапаров ва унинг рафиқасини президент Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

212
0
president.uz

Бугун, 18 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди, дея хабар бермоқда президент Матбуот хизмати.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.

Олий мартабали меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди.

Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган.

212
0