• 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 558 сум
    -34.15
  • 14 809 сум
    -12.57
  • 159 сум
    -0.74
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 июля 2024

Блогер Шерали Комилов Тошкент вилоятида ҳибсга олинди

Блогерга фирибгарлик, туҳмат ва ҳақорат сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган.

16 июля 2024
804
0
Ижтимоий тармоқ

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 17:00 атрофида Тошкент вилояти Қибрай тумани Дўрмон аҳоли пунктида блогер Шерали Комилов ҳибсга олинди. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов хабар берди.

"У Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан бир йил аввал эълон қилинган айблов ва қидирув доирасида ҳибсга олинган. Блогернинг аввал Қибрай тумани ИИБга, сўнг ИИВнинг 1-сонли тергов изоляторига олиб кетилгани айтилмоқда", - дейилади хабарда.

Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бўлими терговчиси санкцияси билан Шерали Комилов истиқомат қилган хонадонда тинтув ўтказилган. Тинтув давомида Комиловга тегишли ашёлар, техникалар суриштирув органи томонидан олиб кетилган.

Гувоҳларга кўра, блогерни қўлга олиш жараёнида 15 нафарга яқин ИИО ходимлари қатнашган.

Блогер Қашқадарё вилоятига этап қилиниши мумкин, унга нисбатан вилоят ИИБ томонидан фирибгарлик, туҳмат ва ҳақорат сингари айбловлар билан жиноят иши қўзғатилган. У сўнги бир йил давомида терговдан яшириниб келган.

Маълумот ўрнида, Шерали Комилов 1979 йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Қайнар қишлоғида туғилган. Дастлаб ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида, сўнг хусусий тадбиркорлик ва блогерлик фаолияти билан шуғулланган.

16 июля 2024
804
0