• 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 285 сум
    -59.45
  • 14 515 сум
    13.71
  • 149 сум
    -1.08
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июля 2024

Қаршида ишлаб чиқариш цехи деярли 1,1 млрд сўмлик газ ўғирлади

Омухта ем ишлаб чиқариш цехи ҳужжатларсиз, тўгридан-тўғри газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

292
0
Прокуратура департаменти

Қарши шаҳрида яширинча тармоққа уланган ишлаб чиқариш цехи 1 млрд сўмликдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар қилди. 

“Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Қарши шаҳрида фуқаро М.Ф. фермер хўжалигига қарашли бинода фаолият юритаётган омухта ем ишлаб чиқариш цехи ҳужжатларсиз, тўгридан-тўғри газ тармоғига уланиб, ундан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 1 млрд 65 млн сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

292
0