• 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 965 сум
    -14.82
  • 14 525 сум
    -81.5
  • 161 сум
    -0.29
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 июля 2024

Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети очилади

Битирувчиларга Aризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.

226
0
Arizona State University

Президент Шавкат Мирзиёев 15 июль куни давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари, олий таълим тизимида сифатни ошириш ва халқаро ўқув дастурларини татбиқ этишга оид ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар қилди. 

Йиғилишда қайд этилишича, Сурхондарёда Термиз муҳандислик-технология институти ҳамда Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти бор. Уларни йириклаштириш орқали Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университетини ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Бу самарали бошқарув тизимини жорий этиш, такрорланувчи факультет ва кафедраларни қисқартириш, айрим штат бирликларини мақбуллаштириш имконини беради.

Янги университетда Илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади. Унга билими юқори талабалар танлов асосида олиниб, амалиётга йўналтирилган махсус таълим дастурлари асосида ўқитилади. Бу мактабнинг йўналишларига мос саноат ҳамкорлари белгиланиб, замонавий лабораториялар ташкил этилади. Уларнинг таклифлари асосида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари йўлга қўйилади.

Университетнинг бошқарув ва ўқитувчилик лавозимларига хорижий тажрибага эга, илмий ва амалий малакаси юқори мутахассисларни жалб этиш, уларнинг иш самарасини халқаро стандартлар асосида баҳолаш вазифалари қўйилди.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2023 йил сентябрь ойида АҚШга ташрифи чоғида таълим соҳаси бўйича ҳам келишувларга эришилган эди. Шунга мувофиқ, Тошкент шаҳрида Америка технологиялар университети очилиши кутилмоқда.

Унинг фаолияти 2024/25 ўқув йилидан бошланади. Университетда муҳандислик, архитектура ва дизайн, ахборот технологиялари, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва молия, халқаро муносабатлар соҳалари учун кадрлар тайёрланади. Битирувчиларга Aризона давлат университети ёки АҚШда тан олинадиган ҳамкор хорижий университетнинг дипломи берилади.

Бу борадаги ташкилий чора-тадбирлар ва келгуси мақсадлар белгилаб олинди.

226
0