• 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 880 сум
    -29.8
  • 14 535 сум
    -125.3
  • 157 сум
    -3.1
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 16 июля 2024

Солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун сунъий интеллект базасида яратилган виртуал ёрдамчини ишга туширди

DavrOn деб номланган виртуал ёрдамчи самимий ва профессионал маслаҳатчи сифатида солиқ ва солиққа тортиш масалаларида маълумотлар ҳамда персонал маслаҳатлар бера олади.

179
0

Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга 24/7 режимида маълумот беришга мўлжалланган, DavrOn деб номланган виртуал ёрдамчини ишга туширди. Бу ҳақда қўмита Матбуот хизмати хабар қилди. 

DavrOn – самимий ва профессионал маслаҳатчи сифатида солиқ ва солиққа тортиш масалаларида маълумотлар ҳамда персонал маслаҳатлар бера олади. Виртуал ёрдамчи ўзбек, рус ва инглиз тилларида самимий мулоқот қила олади. DavrOn ai.soliq.uz манзилида жойлашган.

Қайд этилишича, мазкур ёрдамчи 3 ой давомида яратилди, уни такомиллаштириш жараёни узлуксиз давом эттирилади. Шу мақсадда Солиқ кодекси, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномалар, шунингдек, солиқ органларининг call-марказига келиб тушаётган онлайн-НКТ, ЭҲФ, электрон рақамли имзо, электрон ҳисоботлар, маркировка ва бошқа хизматларга оид саволларга жавобларни ўз ичига олган 11 млн белгидан иборат билимлар базаси яратилди.

179
0