• 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 658 сум
    -100.17
  • 14 672 сум
    -148
  • 161 сум
    -1.9
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Общество 15 июля 2024

Тошкентда бугундан бошлаб бир қатор кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди — харита

Пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги кўчаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади.

351
0
UzNews.uz / Иллюстрация

Жорий йилнинг 15 июль куни соат 00:00 дан бошлаб пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги қуйида келтирилган кўчаларида қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди. 

— Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.

— Темур Малик-Буюк Ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк Ипак йўли-Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.

"Юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраган ҳолда, айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз", - дейилади хабарда.

351
0